Месси кутилмаганда араблар билан учрашув белгилади. Лео қайси жамоага ўтмоқчи?
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Мессининг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.
Аргентиналик юлдуз Париж клубида қолмоқчи эмас. “Барселона” ҳам ўзи тарбиялаган юлдузни қайтариш имконини топгани йўқ.
Таниқли журналист Руди Галеттининг таъкидлашича, Лионель Месси ўзига ўта катта маош ваъда қилаётган Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси вакиллари билан учрашадиган бўлди. Томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинадиган илк учрашув 1 май куни бўлиб ўтиши белгиланди.
Маълумки, “Ал-Ҳилол” Мессига ҳар мавсум учун 400 миллион евро маош беришга тайёр. Саудияликлар “Ан-Наср” йилига 200 миллион евро маош билан Криштиану Роналдуни миллий чемпионатга олиб келганидан кейин Европада порлаган ёрқин юлдузларни трансфер қилишга уринмоқда.
Фикрлар