Месси Ла Лигада яна бир тарихий рекорд ўрнатди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси Испания чемпионатининг янги рекордини ўрнатди.

Эътиборлиси, 30 ёшли аргентиналик футболчи кеча “Жирона”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига 2та тўп йўллашни уддалади. Шу тариқа “Жирона” Мессининг зарбасидан қутилиб қололмаган Ла Лигада ўйнаган 36-жамоа бўлди.

Маълумот учун, Лео ушбу кўрсатгич бўйича “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонзалес (35) ва “Атлетик” форварди Ариц Адурисларни (35) ортда қолдирди.