Месси Ла Лигага қайтса, Роналдунинг куни бошига тушади

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Стив Никол аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Айни дамда 35 ёшли ҳужумчи ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Менимча, Месси қайтиб келмаслиги керак. Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га омадсиз қайтиши бунга мисол бўла олади. Лео Ла Лигада ажойиб ишларни амалга оширган. Ортга қайтиб, уни бузиш керак эмас. Роналду “Юнайтед”га қайтди ва бутун фаолиятини барбод қилди. Одамлар ҳали буни кўп эслашади", - дея Николнинг сўзларини келтиради "Daily Express" нашри.

Месси - "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси. У 2005 йилдан 2021 йилгача "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнаган. Лео ўтган йили ёзда ПСЖга ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!