Месси Ла Лиганинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг "Барселона"га (1:0) қарши ўйинда рақиб ҳужумчиси Лионель Мессини юзига қўли билан зарба бериб, бурнига жароҳат етказган эди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра дастлабки тиббий текширувлар 31 ёшли футболчининг бурун қисмида ички ёриқлар пайдо бўлганини ва кичик жароҳат борлигини кўрсатмоқда. Агар ушбу ташҳис тасдиқланса, Месси 13 апрель куни бўлиб ўтадиган “Уэска”га қарши баҳсда иштирок этолмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!