Месси "Ливерпул"дан учралган мағлубиятнинг айбдорлари кимлигини айтди
"Барселона" форварди Лионель Месси Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида "Ливерпул"дан (0:4) учралган мағлубият ҳақида гапириб ўтди.
“Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш барчамиз учун оғир зарба бўлди. Ушбу баҳсдан сўнг менга кўпчилик мураббийни танқид қилди, аммо у жамоа билан ажойиб ишларни олиб борди. “Ливерпул”га қарши баҳсда учралган мағлубиятда Вальвердени айбдор деб ҳисобламайман. Айбдор биз – футболчилармиз”, - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ярим финалнинг илк баҳсида "Ливерпул"ни 3:0 ҳисобида енгган эди. Бироқ, "Энфилд"да ўтган жавоб ўйинида каталонияликлар 4:0 ҳисоибда имкониятни бой бериб қўйишди.
Фикрлар