Месси
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси ЕЧЛ ярим финалида "Ливерпул"дан учралган мағлубиятни жуда оғриқли ҳис қилди.

The Guardian ва Marca нашрлари тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи кийиниш хонасида барча жамоадаошлари натижадан карахт ахволга тушиб жим бўлиб турган пайтда кўзларига ёш олган. Айнан Месси натижа ҳақида жамоанинг қолган аъзоларига нисбатан кўпроқ ташвишланган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўз майдонида “Ливерпул”ни 3:0 ҳисобида енган эди. Бироқ, жавоб ўйинида улар ўз дарвозаларидан жавобсиз 4та тўп ўтказиб юборишди ва финал йўлланмасини бой беришди.