Месси Мбаппега кутилмаган маслаҳат бериб кетди

ПСЖ ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе билан икки мавсум давомида бирга ўйнаган Лионель Месси Париждан кетишда ёш ҳамкасбига кутилмаган маслаҳат бергани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Бу ҳақда Defensa Central нашри ахборот берди.

- Мен аслида “Барселона”га ўтишингни истайман. Лекин сен “Реал”га қўшилишни хоҳлаётган бўлсанг, шундай қил. Чунки сен яхши лойиҳа марказида бўлишга лойиқсан, - деди Лилнель Месси Килиан Мбаппега.

Лионель Мессининг ўзи узоқ йиллар давомида “Реал”нинг ашаддий рақиби бўлган “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Бироқ, аргентиналик юлдуз энди бор маҳоратини АҚШ чемпионатида иштирок этаётган “Интер Майами” сафида намойиш қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!