Месси: Мен хато қилдим!
“Барселона” етакчиси Лионель Месси клуб раҳбарияти билан рўй берган келишмовчиликдан сўнг биринчи марта воқеаларга изоҳ берди ва мухлисларга мурожаат қилди.
- Юз берган келишмовчиликларга тўлиқ барҳам беришни истардим. “Барселона”нинг барча мухлислари бирлашиб, келажакка ишонишлари керак. Мен ўз хатоларим учун жавобгарликни бўйнимга оламан. Лекин агар бирор хато қилган бўлсам, клубга яхши бўлиши ва жамоа кучайишини истаганим учун шундай йўл тутган бўламан. Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли, ҳамма бирлашиб, бир йўналишда ҳаракат қилишдир, - деди Месси.
Хабарингиз бор, Месси клуб билан шартномасини бекор қилмоқчи эди. Клуб президанти Жозеп Бартомеу 700 миллион евро бадал пули талаб қилиб, унинг кетишига йўл қўймади.
Фикрлар