Месси ниҳоят Роналдуга етиб олди

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Ла Лиганинг яна бир рекордини ўрнатди.

Гап шундаки, 32 ёшли аргентиналик футболчи кеча “Сельта”га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ва хет-триклар сони бўйича "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуга етиб олди. Энди улар ҳисобида Ла Лига учрашувларида 34 тадан хет-трик мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Месси эса бутун фаолиятини “Барселона”да ўтказмоқда.