Месси ниҳоят тўхтади

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги 17 йиллик фаолияти давомида илк бор “Олтин Тўп”га даъвогарлик қилолмайди.

Йилнинг энг зўр футболчисига бериладиган мазкур нуфузли соврин ташкилотчиси - France Football журнали аргентиналик юлдузни даъвогарлар рўйхатига киритмади.

35 ёшли ҳужумчи 2005 йилдан бери услуксиз тарзда “Олтин тўп”га даъвогар қаторидан ўрин олиб келган ва бу совринни энг кўп – етти маротаба қўлга киритган. Мессининг энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналду ҳисобида бешта “Олтин тўп” бор.

Мессидан фарқли равишда Криштиану Роналду бу йил даъвогарлар сафидан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!