Месси “Олтин тўп” ҳақида ўткир гап айтди

  • 19 августа, 2023, 09:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси футболчиларга бериладиган энг нуфузли индивидуал соврин – “Олтин тўп” ҳақидаги қарашларини ошкор қилди.

- Фаолиятим давомида “Олтин тўп” ҳақида жуда кўп фикр билдирганман. Бу жуда нуфузли соврин, лекин мен унга ҳеч қачон аҳамият қаратган эмасман.

Мен учун энг муҳими – жамоа билан қўлга киритиладиган совринлардир. Омадим келиб, фаолиятим давомида ҳамма нарсага эришдим. Айниқса, охири бўлиб ўзимга етишмаётган соврин – жаҳон чемпионлигига сазовор бўлдим ва шундан кейин “Олтин тўп” ҳақида ўйламай қўйдим.

Менинг энг катта ютуғим эса, бугунги кунда ҳам футболдан баҳра олаётганимдир, - деди Лионель Месси.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию