Месси ўз юбилейида "Барса" ғалабасига муносиб ҳисса қўшди

Испания Ла Лигаси 17-туридан ўрин олган баҳслар ўтказилмоқда. Чемпионлик учун доимий даъвогарлардан бири "Барселона" "Уэска" майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 27-дақиқада Френки Де Йонг томонидан киритилди. Мессининг моҳирона узатмасидан кейин тўпни нидерландиялик хавбек дарвозага тўғирлаб юборди.

Ушбу ғалаба натижасида "кўк-анорранглилар" очколари сони 28 тага етди ва улар 5-ўринга кўтарилиб олди. Ўз уйида мағлуб бўлган "Уэска" 12 очко билан сўнгги поғонада қолди.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Альба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 87'

    Яна бир зарба Тер Штегеннинг қўлларига келиб тушди. "Барса" қийин аҳволга тушиб қоляпти.

  • 85'

    Узоқ масофадан берилган зарба ва Тер Штеген ўз ўрнида.

  • 83'

    Майдон эгалари фаолликни оширди. Энди каталонияликлар ҳам ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур бўлмоқда.

  • 81'

    Антуан Гризманн Мартин Брейтуэйт ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Дембелега нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Барса" яхши стандарт ишлаб олди.

  • 77'

    Пьяничнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди. Бунга қисман майдон ҳолати ҳам сабаб бўлмоқда. Майдонда юзага келган кичик кўлмаклар тўп йўналишига таъсир кўрсатяпти.

  • 75'

    Дест ва Бускетс захирага олинди. Улар ўрнига Мингеса ҳамда Пьянич майдонга тушди.

  • 74'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Тер Штеген ушлаб олди.

  • 72'

    Хайме Сеоане ва Хорхе Пулидо ўрнига Хуан Карлос ҳамда Давид Феррейро ўйинни давом эттиради.

  • 70'

    Ўйин ҳар икки томоннинг фаоллиги остида давом этмоқда.

  • 68'

    Мессининг аниқ зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

  • 65'

    Микель Рико ўз ўрнини Идрисса Думбага бўшатиб берди.

  • 63'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Висенте чиройли зарба йўллади. Тер Штегеннинг кучли реакцияси "Барса"ни голдан асраб қолди.

  • 62'

    Мезбонлар фаолликни оширди. Бу сафар улар бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 60'

    Мессининг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди.

  • 58'

    Брейтуэйт ҳужумда қоида бузди.

  • 56'

    "Уэска"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.

  • 54'

    Каталонияликлар рақиб жарима майдонига ёриб киришда муаммоларга дуч келмоқда.

  • 51'

    Мессининг зарбаси осмон-у фалакка равона бўлди. Одатда, Леонинг зарбалари бунчалик ноаниқ кетмасди.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Леонинг бу сафарги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 41'

    Мессининг аниқ зарбасини дарвозабон супер сейв билан қайтарди.

  • 39'

    "Барса" рақиб жарима майдони яқинида ажойиб стандартга эга бўлди. Месси учун яъши имконият.

  • 36'

    Ўйин темпи пасайди. Жамоалар кескин ҳужум уюштирмай қўйди.

  • 33'

    Майдон эгалари ҳам секин-аста тўпни эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ каталонияликларнинг прессинги бунга йўл бермаяпти.

  • 31'

    Брейтуэйтнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 29'

    Месси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 27'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобни очди!

    Мессининг заргарона узатмасини Де Йонг дарвозага киритди.

  • 25'

    Куман шогирдлари босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 23'

    Каталонияликлар дарҳол рақибни тўпсизлантиряпти.

  • 21'

    Педрининг бош билан йзллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Дембеленинг навбатдаги зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 15'

    "Барса" ҳамон ҳужумларни кескинлаштиришда оқсамоқда.

  • 13'

    Дембеленинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 11'

    Майдон эгалари ҳужумда осонликча тўп йўқотди. Энди ортга қайтиш лозим.

  • 9'

    Месси жарима майдони ичида жуда тушунарсиз ва ноаниқ зарба берди. Лео негадир кайфиятсиз кўринмоқда.

  • 7'

    "Кўк-анорранглилар"да ўта қулай имконият юзага келди. Педрининг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон чиройли ҳаракати билан қайтарди.

  • 5'

    Ҳозирча, меҳмонлар рақиб жарима майдони атрофида вазиятни ўрганяпти. Ҳужумлар зарбагача етиб бормади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан мезбонлар, кутилмаганда, прессинг уюштирмоқда. "Барселона" эса, отиб ташласангиз ҳам, тўпни назорат қилишга ҳаракат қилаверади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар 2021 йил ҳисобидан илк бор майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқа ичида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!