Месси Пеледан ўзиб кетди, олдинда фақат Роналду

“Пари Сен-Жермен” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бельгиянинг “Брюгге” жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувда парижликларнинг энг машҳур ўйинчиси Лионель Месси дарвозасига иккита тўп киритди. Бу голлар аргентиналик юлдуз учун тарихий аҳамият касб этди.

Линель Месси расмий учрашувларда гол уриш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Пеледан ўзиб кетди. Бразилиялик футбол қироли ҳисобидаги голлар сони 757 та экани қайд этилган. Дублдан кейин Мессининг аниқ зарбалари сони 758 тага етди.

Жаҳоннинг энг зўр тўпурари номини “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди. Португалиялик ҳужумчи ҳисобида 801 та аниқ зарба бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Anvar Abduazizov
08/12/2021 18:03
Messi Ronaldoga yetamandeb chichib qo‘yadi
&
Бухорий Шариф
08/12/2021 17:44
Месси СR7 дан ўтиши қийин масала. Ҳали бери етаолмайди. Чунки Роналдунинг ҳам тўҳташ нияти йўқ. Криштиану энг зўри барибир. ОТ.ларинг капейка Месси....