Месси президент бўладими?! Лео 43,7 фоиз овоз тўплади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сайловларда иштирок этганда, президент бўлиш имкониятига эга бўларди. 

"Giacobbe y Asociados" нашри томонидан ўтказилган сотсиологик сўровнома натижаларига кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси учун респондентларнинг 43,7 фоизи овоз берган бўлса, 37,8 фоизи бунга қарши чиққан. 17,5 фоиз иштирокчи "балки" вариантини танлаган. 1 фоиз инсон эса жавоб беришдан бош тортган ёки "билмайман", дея жавоб қайтарган.   

 Маълумот учун, мазкур сўровномада 2500 дан ортиқ аргентиналик иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!