Месси ПСЖдаги собиқ жамоадошлари билан учрашув таассуротлари ҳақида гапирди

  • 01 Jul 05:26
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Интер Майами" ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ПСЖдан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг собиқ жамоадошлари билан учрашди.

Tecno

Месси ўйиндан кейин "Барселона"даги собиқ ва ПСЖдаги жамоадоши Усмон Дембеле билан футболка алмашди. Шунингдек, Жанлуижи Доннарумма ва Преснел Кимпембе билан суҳбатлашди. Лео бошқа бир жойда эса парижликлар бош мураббийи Луис Энрике билан учрашди. 

"Бу мен яхши муносабатда бўлган жамоадошлар эди. Париждаги икки мавсум давомида улар билан яхши алоқада бўлганман. Ҳозирги жамоада ўша даврдаги футболчилар кўп қолмаган, аммо қолганлари билан муносабатларим доимо яхши бўлган. Мен бу учун миннатдорман, уларнинг менга бўлган муносабати ҳақиқатдан ҳам илиқ эди" — дея Месси таъриф бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, МЛС клуби устидан зафар қучиб, чорак финалга йўл олган ПСЖ навбатдаги босқичда "Бавария" билан куч синашади.

Comments

You must be logged in to commet!