Месси ПСЖнинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди

Лионель Месси ПСЖнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.

"La Vanguardia" нашри хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи жаҳон чемпионати олдидан жамоаси билан ҳамкорликни камида бир мавсумга узайтиришга келишиб олганига қарамай, Лео Париж клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган.

Бир ҳафта олдин ПСЖ вакиллари Мессига расмий таклиф билан чиққанди, аммо таклифнинг молиявий томони ҳужумчига мос келмади.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!