Месси Роналдудан ўтиб кетди

"Барселона" Ла лига 11-тури "Вальядолид"га қарши ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Каталонлар" сафида Лионель Месси дубл муаллифига айланди. Энди аргентиналик форвард ҳисобида клуб миқёсида 695 ўйинда 608 та гол мавжуд.

У бу голларидан сўнг "Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг 813 та баҳсдаги 606 та голлик натижасидан ўтиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!