Месси шокка тушса керак

“Барселона” раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Мессига ёқмайдиган хабарни айтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Каталония клуби Мессининг яна бир йил давом этадиган амалдаги шартномасида кўрсатилган маошини қисқартиришга қарор қилган. Буни футболчига “Барса” президенти Жозе Бартомеунинг ўзи айтмоқчи.

Месси клубда қолишни истаётган бўлса-да, клуб бошқарувидан норози. Аргентиналик футболчи янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатиб қўйган.

Айни пайтда Месси ойига 8 миллион евро атрофида маош олмоқда. Бу маблағни қисқартириш унга қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)