Месси шошилмасликка қарор қилди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги кўп муҳокама қилинмоқда. Аргентиналик юлдузнинг парижликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунига етади.

Парижликлар унга янги шартнома таклиф қилган. “Барселона” раҳбарияти Леони январда ортга қайтармоқчи. Дэвид Бекхэм 35 ёшли юлдузни “Интер Майами”га боришини таъкидлаяпти.

Европа нашрларининг ёзишича, Месси бир қарорга келиш учун шошилмасликка қарор қилган ва у таклифларни ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқмоқчи.

Таъкидланишича, Месси ҳозир бор эътиборини Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига қаратган. Шахсий масалаларини мундиалдан кейин бамайлихотир ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!