Месси тўйида қолиб кетган озиқ-овқатни ночорларга хайрия қилди (Фото)

 

Бир неча кун аввал Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда унинг узоқ йиллик умр йўлдоши Антонелла Роккуццонинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

Тўй маросими келин-куёвнинг она шаҳри – Росариода ўтказилди ва унга тўйга 250 нафар меҳмон ташриф буюрди.

Маълум бўлишича, Лионель Мессининг тўйида фойдаланилмаган турли озиқ-овқат ночорларга хайрия қилинди. Шунингдек, алкоголь ичимликлари сотилиб, савдодан тушган пуллар ҳам хайрия йўлида фойдаланилди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)