Месси ва "Барселона"нинг аксарият футболчилари Видалнинг сотиб юборилишига қарши чиқишяпти

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси чилилик жамоадоши Артуро Видалнинг сотиб юборилишига қарши чиқмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра нафақат Месси, балки, жамоанинг кўплаб аъзолари ҳам Видалнинг кетишига қарши бўлишмоқда. Таъкидлаш керакки, сўнгги пайтларда Видалнинг бош мураббий Эрнесто Вальверде билан муносабатлари анча ёмонлашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Видалнинг “Интер”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Видаль жорий мавсум “Барселона” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!