Месси ва Мбаппенинг мундиалдаги статистикаси ҳайратга солади! Уларнинг қай бири кучлироқ?

Жаҳон биринчилиги финали сўзсиз жамоаларнинг етакчилари билан боғланмоқда. Лео Месси ва Килиан Мбаппе фигуралари ҳал қилувчи ўйинда ҳам асосий ролни ижро этиб бериши турган гап. Хўш, бу мундиалда етакчиларнинг қай бири ўзини яхшироқ кўрсатди? Биз, буни аниқлаш мақсадида 10 та статистикада уларни солиштириб кўрдик.

1. Дриблинг.

Леода муваффақиятли алдаб ўтишлар сони (43) нафақат Килиандан, балки турнирдаги барча футболчиларникидан кўпроқ. Эътиборлиси, аргентиналик атиги 60 урунишда бу натижани қайд этган. Мбаппега эса 70 та уруниш керак бўлди.

2. Дарвозага йўлланган зарбалар

Бу борада ҳам Месси мундиалнинг энг яхши футболчиси. Унинг 27 бор йўллаган зарбаларининг 15 таси аниқ манзилига етиб борди. Килианда эса 24 урунишдан 10 тасигина аниқ чиққан.

3. Паслар

Килиан мусобақа давомида 203 бор жамоадошларига пас берган бўлса, унинг 162 таси аниқ чиққан халос. Мессида бу статистика 313 га 266 ни ташкил этади. Бу кўрсатгич борасида мундиалнинг энг яхши футболчиси Родри саналади. Унинг ҳисобида 674 узатма (642 та аниқ) мавжуд.

ўлп43пл34ўлп

4. Ассистлар

Месси ҳисобида айни дамда 3 та ассист бор. У бу борада Гризманн, Фернандеш ва Кейн билан биргаликда етакчилик қилмоқда. Французлар вингери ундан атиги битта камроқ голли узатма берган.

5. Ишлаб олинган фоллар

Қатардаги мусобақада ҳеч бир футболчи Лео Месси сингари кўп қўполлик билан тўхтатилгани йўқ. Нақд 20 маротаба уни рақиблар куч ишлатиб мувозанатни йўқотишига мажбур қилган. Иккинчи ўринда 16 та ишлатилган қўполлик билан Неймар бормоқда. ПСЖнинг учинчи ҳужумчиси – Мбаппе ҳисобида бундан қўполликлар сони 7 тани ташкил этади.

6. Офсайдлар

Лео бутун турнир давомида атиги икки бор офсайдга тушиб қолди. Аввалига Саудия Арабистони билан, кейин Австралияга қарши баҳсда. Мбаппе бу борада «олдинда». У етти маротаба воқеалар ривожидан илгарилаб кетган.

7. Пенальти

Агар ўйиндан кейинги сериядаги зарбаларни ҳам қўшиб ҳисобласак, Лео 5 маротаба 11 метрлик нуқтадан зарба йўллади. Уларнинг 4 таси голга айланган. Франция жорий мундиалда пенальти тепгани йўқ. Шундай экан, Мбаппе бу статистикада жамғарган очкоси 0 га тенг.

пўл34плў43лп4

8. Тўпни йўқотиб қўйиш

Килиан тўпни йўқотиш борасида «Қатар 2022»да тенгсиз! Тўп унда бўлиб турган 71 эпизодда французлар ҳужуми барбод этилган. Месси 53 маротаба тўпни олдириб қўйгани учун жамоа ҳужумини барбод қилган.

9. Яккакурашлар

Месси 142 бор тўп учун кураша киришгач, 64 тасида ғалаба қозонган. Иккинчи қаватдаги 11 дуэлнинг 4 таси унинг фойдасига ҳал бўлган. Килианда бу кўрсатгичлар бироз камтаринроқ кўриниш олади. 120 уринишда 48 та ғалаба. Бош билан 9 урунишнинг атиги биттаси Французлар фойдасига ҳал этилган.

10. Калит узатмалар

Бу статистика борасида ҳам Лео финалдаги ёш рақибидан бир бош баланд. Унинг активида 14 та калит пас бор. Антуан Гризманн яққол (8) етакчи. Мбаппе эса 5 бор ўз узатмаси билан 100 фоизли голли вазият ярата олган.

Бундан хулоса қиладиган бўлсак, агар Франция мундиал олтин медалларини қўлга киритса ҳам, Месси мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Келинг, адолатдан бўлиши учун Мбаппени (553 дақиқа) финалдаги рақибига нисбатан (654 дақиқа) кўпроқ ҳаракат қилганини эътироф этайлик. Шунингдек, француз рақибига нисбатан анча тартибли ўйнамоқда. Унинг ҳисобида бирорта сариқ карточка йўқ. Лео эса бу борада ҳам ундан ўзиб кетишга улгуран.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!