Месси ва Неймарнинг ПСЖдаги маоши аниқ. Улар Мбаппедан анча кам олади!
ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Лионель Месси парижликлар таркибида қанча маош олиши маълум бўлди.
2017 йил "Барселона"дан кўчиб ўтган бразилиялик форвард солиқларсиз 36 миллион евролик шартномага имзо қўйган. 2021 йил футболчи келишувни 6 йилга узайтирди ва маошини бироз пасайишига рози бўлган.
Мессининг маоши солиқларсиз йилига 41 миллион еврони ташкил этади. Унинг амалдаги битими мавсум якунига қадар мўлжалланган. Лео маошининг бир қисмини криптавалюта кўринишида қабул қилиб олади. Қолаверса, унинг шартномасида содиқлиги учун бонус ҳам қўишб бериш назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан Мбаппе йилига ПСЖ сафида 72 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Француз 3 йил ичида бонуслар билан ҳисоблаганда 636 миллион евро ишлаб топади.
Мбаппе ва Неймардан фарқли ўлароқ Месси Франция солиқ резиденти ҳисобланмайди. Шу туфали, у жамоадошлари сингари маошининг 49 фоизини эмас, 30 фоизини солиқ сифатида беради.
Фикрлар