Месси ва Роналду ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга номзод
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса ҳафта футболчисига номзодларни эълон қилди.

Унга кўра ушбу номга Криштиану Роналду ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Садио Мане ("Ливерпуль") ва Лерой Санелар ("Манчестер Сити") ўзаро кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи “Атлетико”га қарши баҳсда хет-трик қайд этди, аргентиналик юлдуз эса кеча "Лион" дарвозасига 2та гол уришдан ташқари жамоасининг яна 2та голига ҳам ассистентлик қилди, сенегаллик футболчи эса "Бавария"га қарши ўйинда дубль қайд этди, германиялик иқтидор эгаси эса "Шальке"га қарши баҳсда 1та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ғолиб номи эса УЕФА расмий сайтида ўтказиладиган овоз бериш йўли билан аниқланади.