Месси хайрли ишлари учун муносиб тақдирланди

“Барселона” форварди Лионель Месси Каталонияда барпо этилган дунёдаги энг катта болалар онкологик касалхонаси қурилишида муносиб ҳисса қўшгани учун тақдирланди.

33 ёшли аргентиналик футбол юлдузи икки йил муқаддам Ставрос Ниархос фонди билан биргаликда ушбу касалхона қурилишига 2,6 миллион евро хайрия қилган эди. Испаниянинг Diario Sport нашри Мессини ушбу хайрли иши учун “Values Award 2020” мукофотига лойиқ кўрди.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!