Месси яна майдонда қусиб юборди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси яна майдонда қайт қилиб юборди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Бу сафаргиси кеча Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтган “Ал-Ахли”га қарши ўртоқлик учрашувининг 25-дақиқасида содир бўлди. Аргентиналик футболчи бироз сув ичиб олгач, ўзини яхши ҳис қилди ва ўйинни давом эттирди.

Айтиш керакки, Мессида бундай ҳолат сўнгги пайтларда кўпроқ учрамоқда. Аммо, шифокорлар вазият у қадар жиддий эмаслигини ва Лео соғлом эканлигини тасдиқлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўртоқлик баҳсида “Барселона” 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди, Месси эса учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!