Месси захирадан майдонга тушиб гол уриш бўйича Ла Лигада рекорд ўрнатди

  • 28 Apr 13:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча “Барселона” Ла Лиганинг 35-турида ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голга иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Лионель Месси муаллифлик қилди.

Tecno

Шу тариқа 31 ёшли аргентиналик футболчи фаолияти давомида Ла Лига доирасида захирадан майдонга тушиб гол урган ўйинлари сони 24тага етди. Бу эса Испания Примеросининг XXI асрдаги рекорди ҳисобланади.

Маълумот учун, Месси бу мавсум Ла Лигада жами 32та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 34та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!