Мессида жароҳат бор, аммо...
"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси айни дамда 100 фоиз соғлом эмас. Бу ҳақда "альбиселестлар" устози Лионель Скалони айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, 33 ёшли футболчи тўпиғида оғриқ ҳис қилмоқда. Аммо бу унга Парагвайга қарши бўладиган ўйинда иштирок этишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ўйин 13 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:00 да бошланади.
Аргентина терма жамоаси “ЖЧ-2022” саралашининг дастлабки икки беллашувида ғалаба қозонган.
Фикрлар