Мессига бу мамлакатга кириш таъқиқланади

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг Мексикага қадам босиши таъқиқланиши мумкин.

Мексикалик депутат Мария Гарсия Морено мамлакат ташқи ишлар вазирлигига Лионель Мессининг бу юртга киришини таъқиқлаш таклифини киритди.

Бу ҳақда Sport Bible нашри хабар бермоқда.

Маълумки, Аргентина ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин Лионель Месси кийим алмаштириш хонасида рақиблар сардоридан олган футболкани ерга ташлаб, оёғи билан уни суриб қўйганди. Мана шу тасвирлар туширилган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин  Мессини кескин танқид қила бошлашди.

Конгресс депутатлари палатаси ташқи ишлар вазирлигини Аргентина ва Испани фуқароси Лионель Мессини Қатардаги жаҳон чемпионати учрашувидан кейин Мексикага яққол ҳурматсизлик қилганини инобатга олиб, унинг Мексика Қўшма Штатлари ҳудудига киришини таъқиқловчи буйруқ чиқаришга чақиради, - дейилади баёнотда.

Мессининг ўзи юз берган воқеа борасида фикр билдириб, бу оддий ҳолат экани ва узр сўрайдиган иш қилмаганини таъкидлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!