Мессилар оиласи “Барса” ҳақида қаттиқ гапирди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас жаҳон чемпионининг “Барселона”га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Лео “Барселона”га қайтадими? Бу жуда енгил савол. Мен Барселона газеталарининг сарлавҳасида “Месси “Барселона”га қайтиши керак”, деб ёзишганини яхши эслайман. Мен унга жавобан: “Биз “Барселона”га қайтмаймиз, қайтсак ҳам катта тозалашни амалга оширамиз. Хусусан, ношукр Лапортани йўқотамиз”, деган бўлардим.

Мен “Барселона” Месси туфайли машҳур бўлди, деб ҳисоблайман. “Реал” аввалдан шундай эди. Барселонага келиб, клуб музейини томоша қилган киши борки, “Барселона” музейи бу Мессининг музейи эканига амин бўлади.

Клуб мухлислари ўшанда Лапорта кетиб, Месси қолишини талаб қилиб, кўчаларга намойишга қийишлари керак эди. Испанияликлар бизни сотди, - деди Матиас Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!