Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
“Барселона”нинг собиқ бош мураббий Рональд Куман клубнинг Жоан Лапорта бошчилигидаги ҳозирги раҳбариятини кескин танқид қилди.
- Мен “Барса”нинг Нико Уильямсга қизиқаётганини тушунаман, чунки у зўр ўйинчи. Лекин “Барселона”нинг кейинги йиллардаги энг катта муаммоси шуки, улар Лионель Мессини, мени ва Хави Эрнандесни клубдан йўқотишди...
Мен клуб афсоналарини ҳурмат қилиш керак, деб ҳисоблайман. Бу бирор футболчи учун курашишдан муҳимроқ.
“Барселона” доимо юқорида бўлиши керак, бироқ кейинги пайтда жамоа ҳар доим ҳам рақобатбардош бўла олмаяпти.
Буларнинг барчасига раҳбарият сабабчи, чунки улар жуда ёмон ишлаяпти, - деди Рональд Куман.
“Барселона”нинг афсоналаридан ҳисобланган Рональд Куман 2020-2021 йиллар давомида жамоага бош мураббийлик қилган эди.
Фикрлар