Мессини АҚШда тан олишмади

  • 27 октябрь, 2023, 20:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Интер Майами” юлдузи Лионель Месси МЛС энг яхши футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатига киритилмади. Бу ҳақда лига расмий сайт хабар берди. 

Tecno

Бу соврин учун якуний рўйхатдан ўрин олган уч футболчи – Лусиано Акоста (“Цинциннати”), Тьяго Альмада (“Атланта Юнайтед”) ва Дени Буанга (“Лос-Анжелес”) даъвогар бўлиб турибди.

Лионель Месси иккинчи даражали соврин – Лиганинг энг яхши янги ўйинчиси номинацияси ғолиблиги учун курашади. Якуний рўйхатдан аргентиналик жаҳон чемпиони билан бирга Георгиос Якумакис (“Атланта Юнайтед”) ва Эдуард Левен (“Сент-Луис Сити”) ўрин олган.

Лионель Месси “Интер Майами” сафига ёзда қўшилган эди. Барча турнирларда 14 та ўйин ўтказган футболчи ўз ҳисобига 11 та гол ва бешта ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!