Мессини бир футболчи ҳайратга солди

  • 15 ноября, 2022, 20:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбариятига “Лацио”да ўйнаётган ҳамюрти Лука Ромерони олишни тавсия қилмоқда.

Tecno

Месси Аргентина терма жамоаси машғулотларида бу футболчи билан шуғулланди ва 17 ёшли ўйинчининг ҳаракатларидан катта таассурот олганини айтди.

Лука Ромеро аслида Мексикада туғилган, бироқ Аргентина ёшлар терма жамоасини танлаган эди. Энди истеъдодли футболчи миллий жамоага ҳам жалб ўтилди ва ўша ерда Лионель Месси билан яқиндан танишиб олди.

Ромеро 2021 йили “Лацио”га ўтгунга қадар беш йил давомида “Мальорка” жамоасида тарбияланган. Унинг Рим клуби билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию