Мессини қўлга киритиш учун қайси жамоа асосий даъвогар?

"Барселона" сардори Лионель Мессининг келажаги ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, агар 33 ёшли аргентиналик футболчи “Барса”ни тарк этишга қарор қилса, айнан "Манчестер Сити" уни қўлга киритишга даъвогарлар орасида фаворит ҳисобланади.

Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унга ПСЖ ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Лео жорий мавсум каталонияликлар сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!