Мессини қўрқитган ҳужумчининг ишлари юришиб кетди
Қатарда бўлган жаҳон чемпионатининг чорак финалида Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси турнирдан чиқиб кетишига бир баҳя қолди.
Бунга аргентиналиклар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган Ваут Вехгорст сабабчи бўлди. Кейинчалик жанубий америкаликлар пенальтилар сериясида ғолиб чиққан бўлса-да, Лионель Месси ўзининг сўнгги жаҳон чемпионатидан қуруқ қайтиш эҳтимолидан чўчиб қолди.
“Бешиктош”да ўйнаётган Ваут Вехгорст эса, фаолиятини суперклубда давом эттириш имкониятига эга бўлди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 30 ёшли нидерландиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашни бошлади.
Вехгорст Туркияда ижара асосида тўп тепмоқда. Аслида бу футболчи Англия Чемпионшипида қатнашаётган “Бёрнли” жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади.
Фикрлар