Мессини сотиб олиши мумкин бўлган клублар рўйхати эълон қилинди

La Gazzetta dello Sport нашри "Барселона" форварди Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган клублар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра рўйхатдан АПЛ ва А Серия клублари, шунингдек ПСЖ ҳам жой олган. "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ювентусе, "Интер" ва ПСЖ шулар жумласидандир.

Маълумот учун, Мессининг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 140 млн еврога баҳоланмоқда.