Мессини тиз чўктирган “Барса” Коутиньога жойини кўрсатиб қўйди

“Барселона” раҳбарияти жамоада қолишни истамаётган Филиппе Коутиньони янги мавсумда ижарага бермайдиган бўлди.

Аввалроқ, янги бош мураббий Рональд Куман бразилиялик плеймейкер билан гаплашиб, уни олиб қолишини билдирганди. Бироқ, Коутиньо Каталонияда қолмасдан, ижара асосида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишни исташини билдирган.

Клуб раҳбарияти Коутиньога янги мавсумда “Барселона” учун ўйнашини уқтирди. У ижарага берилмайди. Агар футболчи учун қайси жамоа 120 миллион евро миқдорида бадал пулини тўласа, Коутиньо шундагина кетиши мумкин бўлади.

“Реал”да порлаган юлдуз Мессининг энг катта хатосини айтди

“Барса” футболчилари Мессини ранжитди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!