Мессини тўхтатиб бўлмаяпти

3 сентябрь куни Лига 1нинг 6-тур учрашуви бўлиб ўтди, унда ПСЖ “Нант” майдонига сафар уюштириб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Парижликлар таркибида Килиан Мбаппе дубль қайд этди. Ҳар икки ҳолатда ҳам унга Лионель Месси узатма берди. Ҳозирда аргентиналик футболчининг Франция чемпионатида 20 та голли узатмаси бор. Бунинг учун Леога 32 та ўйин керак бўлди.

Статистикаларга кўра (2006/07 йилги мавсумдан бери), фақат битта футболчи 20 та тезроқ узатмани Мессига қараганда камроқ ўйинда амалга оширган - Анхель Ди Мария бу натижани 31 та ўйинда амалга оширган. Неймар мазкур натижани 37 ўйинда қайд этиб, рўйхатда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!