Мессини хафа қилишди
Франция чемпионатининг 29-туридан ўрин олган ПСЖ ва “Лион” баҳси бошланиши олдидан хунук воқеа рўй берди.
BBC нашрининг маълум қилишича, стадионда Лионель Месси номи эълон қилинган пайтда бир гуруҳ мухлислар ҳуштакбозлик қилишди. Кейинги пайтда кўп мухлисларни аргентиналик юлдузнинг ҳаракатлари қониқтирмаяпти.
Мессининг шартномаси 30 июнь куни тугайди. Бироқ, жаҳон чемпиони Париж клуби мутасаддилари таклиф қилган янги битимни қабул қилмаяпти. Месси 38 миллион евролик йиллик маошини пасайтиришни истамагани боис, клуб у билан келиша олмаяпти.
“Лион”га қарши уй учрашуви парижликлар учун омадсиз якунланди. Рақиб жамоа мезбонлар дарвозасини икки бор ишғол, сафардан уч очко олиб қайтди.
Фикрлар