Мессининг айни дамдаги мақсади нима?

  • 28 ноября, 2018, 09:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси фаолиятининг айни дамдаги босқичида ўз олдига қандай мақсадни қўйганини айтди.

Tecno

“Менинг асосий мақсадим – ўсишда давом этиш, ҳозирги эришган ютуқларимдан чекланиб қолиш эмас. Мен ҳар куни янада яхшироқ бўлишни ва совринлар ютишни хоҳлайман.

Мен ғалабаларга жуда ҳам чанқоқман. Ютқазишни хоҳламайман, ҳамма жойда ва ҳар вақт ғалаба қозонишни истайман”, - дейди Месси.

Маълумот учун, Месси “Барселона” сафида жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию