Мессининг "Барселона"га қайтишига ким тўсқинлик қиляпти?

Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳали ҳам "Барселона"га қайтиши мумкин. 35 ёшли футболчига "кўк-анорранглилар"дан таклиф бор, бироқ бу трансферга футболчининг отаси Хорхе қаршилик қилмоқда.

Инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Месси “Камп Ноу”да қайтган тақдирда юқори солиқлар бўлиши эҳтимолидан мамнун эмас. Агент Испаниядаги қонунчиликнинг спортчиларга нисбатан тартибга солинишидан норози.

Аввалроқ Мессига Саудия Арабистонидан фойдали таклиф борлиги хабар қилинганди. “Ал-Ҳилол” клуби аргентиналик футболчига йилига 500 миллион евро тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!