Мессининг боши қотиб қолди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси келажаги борасида тезроқ бир қарорга келиши керак, деб хабар бермоқда Sport.es сайти.
Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ аргентиналик юлдузга икки хил шартнома берган. Дастлабкисида, Лео яна бир мавсум давомида Париж клубида қолиши белгиланган. Иккинчи вариантда бир йиллик шартнома ва уни яна узайтириш имконияти кўрсатилган.
Қайси шартномани қабул қилишни Лионель Мессининг ўзи ҳал қилади.
Тез орада бу масала бўйича учрашув ташкил этилиши кутилмоқда. Музокара давомида молиявий шартлар ҳам муҳокама қилинади.
Фикрлар