Мессининг голлари "Барселона"ни кучли учликка олиб кирди

Ла Лига 2-турининг қолдирилган баҳси ўтказилди. Унда "Атлетик" ҳамда "Барселона" жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, майдон эгалари тезкор гол билан олдинга чиқиб олди. Қарши ҳужумга ўтган Иниаки Уильямс бир рақибини чалғитиб, аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди. Кейинчалик, каталонияликлар бу голга 3 бор жавоб қайтаришни уддалади. Де Йонгнинг узатмасини дарвозага йўллаган Педри мувозанатни тиклаган бўлса, Месси дублни расмийлаштириб, ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Фақатгина, 90-дақиқада Икер Муньяин ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо тарози паллаларини тенглаштиришга мезбонларнинг вақти ҳам, кучи ҳам етмади.

Муҳим очколарни қўлга киритган "кўк-анорранглилар" турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида 31 очко мавжуд. Ўз уйида имкониятни бой берган "Атлетик" 21 очко билан 9-поғонада қолди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Қўшиб берилган дақиқалар меҳмонлар устунлигида ўтмоқда. Бироқ ҳужумлар яна зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" ҳисобни қисқартирди!

    Муньяин ўзининг аниқ зарбаси билан жамоадошларига умид бағишлади.

  • 88'

    "Атлетик" олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 86'

    Месси рақиби билан бироз жиддий тарзда тўқнашиб кетди. Аммо у ўйинни давом эттирмоқда.

  • 83'

    Майдон эгалари ҳисобни қисқартириш учун тинмай олдинга ўтмоқда. Бироқ ҳужумлар хавфли зарбагача етиб бормаяпти.

  • 81'

    Гризманнинг зарбаси ўзи кутганчалик чиқмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 80'

    Рауль Гарсия ўз ўрнини Жон Морсильога бўшатиб берди.

  • 77'

    Рақиб қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Венседор сариқ карточка олиши мумкин эди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 75'

    Дембеле ва Дест ўрнига Брейтуэйт ҳамда Мингеса ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Мессининг бу сафарги зарбаси яна устунга тегди. Учрашув давомида иккинчи бор Лео устунни пойлади.

  • 70'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Дани Гарсия огоҳлантирилди.

  • 67'

    Иниаки Уильямс жарима майдони ичида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Яхши вазият қўлдан кетди.

  • 65'

    Де Маркос ҳамда Весга ўрнига Беренгер ва Дани Гарсия майдонга тушди.

  • 64'

    Бугун "кўк-анорранглилар" ҳар томонлама рақибдан устун келмоқда.

  • 62'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Гризманнинг узатмасидан кейин кучли зарба берган Месси тўпни дарвозага михлаб қўйди.

  • 59'

    Мессининг ажойиб зарбаси устундан қайтди.

  • 57'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Лангле огоҳлантирилди.

  • 56'

    "Барселона" қанотлар бўйлаб узоқ давом этадиган ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 53'

    Мессининг голи инобатга олинмади. Лео ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 51'

    Каталонияликлар рақибга қараганда бир бош устунлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 49'

    Венседорнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 48'

    Де Маркоснинг узатмасига на Уильямс, на Муньяин ета олмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тўп назорати ҳамон Куман шогирдларида. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини ҳам меҳмонлар фаолоқ ўтказмоқда.

  • 43'

    Месси қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 40'

    "Кўк-анорранглилар" босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 38'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Жамоадоши қолдирган тўпни Месси аёрона зарбаси билан дарвозага йўллади.

  • 36'

    Мессидан тўпни қабул қилиб олган Педри ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади. Ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди.

  • 34'

    Дембеленинг чап оёқда йўллаган зарбасини Симон ушлаб олди.

  • 32'

    Микель Баленсиага майдонга тушди. У жароҳат олган Берчиче ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 31'

    Юри Берчиченинг эски жароҳати безовта қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 29'

    Жамоалар эҳтиёткорликни оширди. Энди кўр-кўрона олдинга югуришларни кузатмаяпмиз.

  • 27'

    Дембелега нисбатан ишлатилган қўполлик учун Весга огоҳлантирилди.

  • 25'

    Рауль Гарсияга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 23'

    Бускетс билан комбинация юштирган Месси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 20'

    Каталонияликлар ўйинни назорат қилмоқда. 

  • 18'

    Альбанинг узатмасига шерикларидан ҳеч ким етиб бора олмади.

  • 16'

    Дембеле воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 14'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" мувозанатни тиклади!

    Де Йонг томонидан жарима майдони марказига ташлаб берилган тўпни Педри дарвозага киритди.

  • 13'

    Дембеленинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 12'

    Уильямс бу сафар ўнг қанотдан ўз омадини синаб кўрди. Тер Штеген ўз ўрнида.

  • 9'

    Футболчилар яккакурашларда ўзларини аямай ҳаракат қилмоқда. 

  • 7'

    "Барса"да муносиб жавоб! Дестнинг яқин масофадан берган зарбасини Симон қайтарди.

  • 5'

    Майдон эгалари қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўрди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Атлетик" ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичидан зарба берган Иниаки Уильямс дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!