Мессининг иши юришмаяпти

Мессининг голсиз серияси давом этмоқда.
Франция чемпионатининг 29-тури доирасида ПСЖ ўз майдонида "Лион"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида сенсацион мағлубиятга учради. Парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси қаторасига тўртинчи ўйинда гол ура олмади.

Аввалроқ, 35 ёшли аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар лигасида "Бавария"га, шунингдек, "Брест" ва "Ренн"га қарши баҳсни ҳам голсиз тарк этган эди. Лео ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери биринчи марта бундай омадсиз серия қайд этди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум пойтахт клуби сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 18 бора рақиблари дарвозасига гол урди ва 17 маротаба шерикларига самарали узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!