Мессининг жамоадоши: Фильм шундай бошланади

"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Бенжамин Кремаски Лионель Месси билан муносабати ҳақида гапирди.

Аргентиналик ҳужумчи янги жамоаси сафида Лига кубоги доирасидаги “Круз Азул”га қарши ўйинда дебют қилди ва қўшиб берилган вақтда жарима зарбасидан урилган гол эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Ҳамма унинг футболкасини сўради. Ҳатто унинг шортигини ҳам ўғирлаб кетишди”, — деди 18 ёшли футболчи ўйиндан кейин кийиниш хонасида содир бўлган воқеа ҳақида.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Месси билан бир майдонда тўп тепиш завқи ҳақида гапирди. 

"Мен бахтлиман. Ўзимни кинодагидек ҳис қилдик. Шерик эмасдим, аниқроғи, яна бир мухлисга айландим.

У жарима зарбасини тепишидан олдин мен бир жамоадошимга: “Ҳаммаси шундай бошланади, фильм шундай бошланади”, дедим. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши якунланади”, - деди Кремасчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!