Мессининг келажаги борасида муҳим янгилик
Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Лео Мессининг маҳаллий клубга ўтишига умид қилмоқда.
Аввалроқ, “Ал-Ҳилол” икки йил ичида Мессига 1,2 миллиард евро бермоқчи эканлиги хабар қилинганди. Лионелнинг отаси таклифни қабул қилди, ҳужумчи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.
“Тўғрисини айтсам, менда ҳеч қандай янгилик йўқ. Албатта, шахсан мен Мессини Саудия Арабистони чемпионатида кўришни истардим", - деди Яссер Ал-Мисеҳал CCC News нашрига.
Мессининг ПСЖ билан шартномаси июнь ойигача амал қилади. Унинг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
35 ёшли форвард жорий мавсум ПСЖ сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол уриб, 20 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар