Мессининг кетишига мен жавобгарман!
“Барселона” президенти Жоан Лапорта вақт ўтиши билан клуб тарихидаги энг зўр футболчи, деб эътироф этилган Лионель Мессининг кетишида жавобгарликни ўз бўйнига олди.
Хабарингиз бор, 2021 йилги мавсум бошланишидан олдин “Барселона” аргентиналик юлдуз билан янги шартнома имзолашни уддалай олмаган эди. Меси шундан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
- Менга Леонинг жамоадан кетгани қаттиқ таъсир кўрсатди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Унинг кетишида барча жавобгарликни ўз бўйнимга олишга тайёрман. Бироқ, менда вариант жуда кам эди. Биз бошқача йўл тутмоқчи эдик, лекин ўхшамади. Лео “Барса” унинг уйи эканини яхши билади, - деди Жоан Лапорта.
Яқинда Лионель Месси Каталониядан кетганидан бери клуб хўжайини билан мулоқот қилишни тўхтатиб қўйгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Фикрлар