Мессининг либоси аукционда катта нархга сотилди

"Пари Сен-Жермен" футболчиларининг сўнгги ўйинларда кийган либослари аукционга қўйилди.

Унга кўра, 17 нафар ўйинчи кийган форма кимошди савдоси орқали сотилган. Хусусан, Лионель Мессининг "Анже"га қарши беллашувда фойдаланган либоси хитойлик инсон томонидан 43 623 еврога харид қилинган.

Бу орқали аргентиналик юлдуз энг яхши кўрсаткични қайд этди. Ундан кейин Килиан Мбаппенинг "Ленс" ҳамда "Страсбург" жамоаларига қарши учрашувларда кийган либослари турибди. Улар мос равишда 14 083 ва 15 017 еврога сотиб олинган. Неймарнинг формаси ўз харидорига 7894 еврога тушган.

Парижликлар айни пайтда 47 очко билан Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!