Мессининг маоши ошкор бўлди
“Интер Майами” хўжайинларидан бири Хорхе Мас жамоанинг янги ўйинчиси Лионель Мессининг маоши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.
- Шартномага кўра, Лионель Месси бир йилда 45 миллиондан 55 миллион еврогача маош олади. Бу даражадаги юлдуз билан келишиш учун жуда кўп вақт сарфладик. Ҳар доим унинг отаси Хорхе билан алоқани ушлаб турдим.
Дэвид Бекхэм Лео билан фақат футбол ҳақида суҳбатлашарди. Чунки ўзи профессионал ўйинчи бўлган. Ҳеч ким Мессига босим ўтказгани йўқ. Биз у билан Барселонада, Майамида, Росариода ва Доҳада ҳам гаплашдик.
Жаҳон чемпионати вақтида мен Аргентина терма жамоаси ва Мессининг ўйинини синчковлик билан кузатдим. Apple билан тузган битимимиз Месси билан келишувга эришишимизда муҳим омил бўлди, - деди Хорхе Мас.
Фикрлар