Мессининг отаси ўғлига жамоа танлаб берди

ПСЖ билан шартномаси якунланаётган Лионель Мессининг фаолиятини қаерда давом эттириши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланди.

Ўғлининг ишларини юритаётган Хорхе Месси бир неча клублар билан музокара олиб бораётган эди. Журналист Жерар Ромеронинг маълумотига кўра, Хорхе Месси ёзда ўғли “Барселона”га қайтишини истаяпти.

ПСЖ ўз ҳужумчисини янги шартнома билан ушлаб қолмоқчи. “Ал-Ҳилол” икки мавсум учун 1,2 миллиард евролик маош таклиф қилган.  Дэвид Бекхэм жаҳон чемпионини “Интер Майами”га ўтишга қизиқтиряпти. “Барселона” ўзи тарбиялаган юлдузни қайтариш йўлини ҳалигача топгани йўқ.

Мессининг ўзи ҳали якуний қарорини айтмади. Бироқ, у Каталония клубига трансфер учун иккита шарт қўйган. Демак, тез орада вазият ойдинлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
dilshodbekqambarov405@gmail.com
02/06/2023 20:26
Ха мен хам зерикдим. Булар булмас гапларга. Бор нарсаларни ёзинглар.
Гайрат Гадаев
02/06/2023 19:32
Мессидан бошка гапларинг йукми? Медага тегиб кети. Еш-20ни тренери Б.Абдураимов булганда нима буларди!?!?!? Мана тема сизларга
.